O‘zLiDePнинг Яшнободдаги энг фаол депутати ва бошланғич партия ташкилоти аниқланди (+ВИДЕО)
02.11.2018, 12:13
Яшнободда OʻzLiDeP ташкил топганининг 15 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги энг фаол депутат” ва “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” танловларининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Унда OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда қуйи бўғин етакчилари иштирок этди.
– Партия ташкил этилганининг 15 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтаётган мазкур танлов фаолиятимизни яна бир бор сарҳисоб қилиш имконини берди, – дейди “Sarbon-Neftegaz” қошидаги БПТ раиси Қаҳрамон Муродов. – Очиғи, 124 бошланғич ташкилот ичида 1-ўринни қўлга киритганимиздан жуда хурсанд бўлдик. Танловнинг вилоят босқичида бизга билдирилган юксак ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз.
“Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги энг фаол депутат” танловда эса “Кафолат” суғурта компанияси бошқаруви раиси Саидолим Насритдинов ғолиб, деб топилди.
OʻzLiDeP Тошкент шаҳар
Кенгаши матбуот хизмати
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг