OʻzLiDeP ЎзДЖТУда хотин-қизлар тиббий саводхонлигини оширишга бағишланган тадбир ўтказди
07.11.2018, 12:30
OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” ва Учтепа туман Кенгаши томонидан партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллар университетида “Аёллар саломатлиги – жамият пойдевори” мавзусида тадбир ўказилди.
Тадбирда “Доктор Д” хусусий клиникаси гинеколог ва маммолог шифокорлари, Учтепа тумани фаоллари, ўқитувчи аёллар ҳамда талаба қизлар иштирок этди.
– Қиз бола – бўлғуси она,– дейди “Доктор Д” хусусий клиникаси бош шифокори ўринбосари, маммолог, профессор Дилобар Мирраҳимов. – Унинг саломатлиги, жисмонан ва руҳан тетиклиги оилалар фаровонлигини таъминлашга, оилада соғлом фарзандлар дунёга келишига замин яратади. Шу боисдан қизларимизнинг шифокор назоратида бўлиши, тизимли равишда тиббий кўрикдан ўтиб туришига нафақат оилавий поликлиника шифокорлари, балки ҳар бир ота-она масъулият билан ёндашиши лозим.
Тадбирда хотин-қизлар ўртасида репродуктив саломатликни таъминлаш, исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш, бехатар оналик, ўсмир қизлар ўртасида учрайдиган тиббий муаммолар ҳақида сўз юритилди.
OʻzLiDeP Тошкент шаҳар
Кенгаши матбуот хизмати
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
-
Қоратепалик Матлуба опа томорқасидан ҳар йили 30 миллион сўм даромад қилмоқда
09.04.2024, 19:43
-
Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга эътибор янада кучайган
31.03.2024, 10:50
Фикрингизни қолдиринг