O‘zLiDeP Оқдарёда китобхонликни тарғиб қилди

16.11.2018, 16:46

O‘zLiDeP Оқдарёда китобхонликни тарғиб қилди

O‘zLiDeP Оқдарё туман Кенгаши Оқдарё политехника касб-ҳунар коллежида “Китоб – маънавият бешиги” мавзуида учрашув ташкил этди.

Тегишли соҳа вакиллари, партия туман Кенгаши ходимлари ва ўқувчи ёшлар иштирок этган тадбирда мумтоз адабиётимиз ва санъатимиз дурдоналарини тарғиб этиш, ёшлар онгида миллий анъана ва қадриятларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром ҳиссини шакллантириш, унутилиб бораётган маънавий меросимизни оммалаштириш лозимлиги таъкидланди.

Қайд этилганидек, Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича Комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида жойларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан ёшларни китобхонликка жалб қилиш борасида турли танловлар, мусобақалар ўтказиб келинмоқда.

Тадбир сўнггида иштирокчиларга партия дастурий мақсад ва ғоялари, партиянинг ёшлар йўналишдаги лойиҳалари ҳақида кенгроқ маълумотлар берилди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
#uzlidep15
  • Кўрилди
    1180
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+