O‘zLiDeР депутати кўмагида Ўзбекистон ва Фурқат туманини боғлаб турувчи йўл қайта тикланди

22.01.2019, 21:07

O‘zLiDeР депутати кўмагида Ўзбекистон ва Фурқат туманини боғлаб турувчи йўл қайта тикланди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон ва Фурқат туманларини боғлаб турувчи эски “Ипак йўли” кўчаси бундан 5 йил аввал айрим сабабларга кўра экин майдонига айлантирилган эди. Натижада ҳудуд аҳли 35 км масофани айланиб ўтарди.

Аҳолига қийинчилик туғдирган ушбу ҳолат халқ ноиби, O‘zLiDeР депутатлик гуруҳи аъзоси Авазбек Пайғамовнинг саъй-ҳаракати билан бархам топди. Халқ вакили аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ўз шахсий маблағи эвазига “Эски ипак” йўли кўчасини яна фойдаланишга топширди. 

–Айланма йўлни яёв босиб ўтиш аҳолига қийинчилик туғдирар эди, – дейди “Катта қайнар” МФЙ раиси Абдумалик Рўзматов. – Ёзни жазирамаси, қишнинг совуқ кунлари одамларимизга жабр эди. Мана депутат ташаббуси билан кўп йиллик муаммойимиз ҳал бўлди. Бунинг учун депутатимиздан миннатдормиз.

– Партиянинг ана шундай халқпарвар депутатлари бор экан аҳоли муаммолари ечим топаверади, – дейди Фурқат тумани Кармак қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Садриддин Эшонқулов. –Тўғриси, ҳозир ҳамқишлоқларимизнинг қувончи чексиз, бугунги кунидан хурсанд.   

Ш.ТОЛИПОВА,

 O‘zLiDeР Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1567
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+