Давлат дастури ижросига бағишланган тадбирда иш фаолиятида сусткашликка йўл қўйган туман Кенгашлари огоҳлантирилди
29.01.2019, 16:59
O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожлантириш йили” Давлат дастури ижросига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ҳамда O’zLiDeP олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
–Бу йилги Давлат дастурини ўтган йилги ишларимизнинг узвий давоми ва порлоқ келажаги сари дадил қадам десак, муболаға бўлмайди, – дейди O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси Ш.Сафарбаев. – Кўплаб амалий ишлар, ҳаётга татбиқ қилинадиган режаларни ўзида қамраб олган дастурнинг ижросини бажарилишида биз, партия ходимларидан ҳар йилгидан-да кўпроқ ишлаш талаб қилинади. Бугунги йиғилишда ҳам айнан ҳар бир ходимнинг иш фаолиятларини танқидий таҳлил қилиб, келгусидаги аниқ режаларимизни белгилаб олдик.
Йиғилишда шунингдек, жойларда партия хайрихоҳлари сонини ошириш, электорат билан ишлаш, тадбиркор ва ишбилармонларнинг муаммосини ўрганиш ва уларга партиявий воситалар орқали ечим топиш лозимлиги таъкидланди.
Йиғилишда партия туман, шаҳар Кенгашлари фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, иш фаолиятида сусткашликка йўл қўйган туман Кенгашлари огоҳлантирилди.
Нилуфар ДЖАББАРОВА,
O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқади
02.05.2024, 16:33
-
Навоийлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
02.05.2024, 16:26
-
Каттақўрғондаги тиббиёт, касб-ҳунар ва хусусий мактаблар фаолияти ўрганилди
02.05.2024, 13:45
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
Фикрингизни қолдиринг