Хотира азиз – қадр муқаддас

06.05.2019, 14:56

Хотира азиз – қадр муқаддас

O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши ҳудуддаги 25-умумий ўрта таълим мактабида “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” мавзусида байрам тадбири ўтказди.

Тадбирда таъкидланганидек, 2000 йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманларида бўлиб ўтган жангларда кўплаб мард  ўғлонларимиз ҳалок бўлган. Улар орасида ушбу мактабда таҳсил олган сержант Дилшод Асанов ҳам бор эди.

Тадбирда мардлик ва жасорат наъмунаси бўлган Д.Асановнинг оила аъзолари ҳам таклиф этилиб, уларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди. 

  –Фашизмга қарши курашда ҳалок бўлган минглаб ватандошларимизнинг сўнмас хотираларини ёд этиб, уларнинг руҳи покларига ҳурмат бажо келтириш – биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир, –дейди O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Таваккалжон Исмоилов. – Чунки улар қонли жанг майдонларида мардлик кўрсатиб, фронт ортида меҳнат қилиб тинчлик учун курашди.

Тадбирда ҳарбий таълимга ихтисослаштирилган “Турон патриот” нодавлат таълим муассасаси тарбияланувчилари томонидан тақдим этилган  классик қўшиқлар барчада катта таасурот қолдирди.

Аброр ОТАБОЕВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши масъул ходими

  • Кўрилди
    1602
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+