“Бугунги дориломон кунлар бардавом бўлсин”
07.05.2019, 12:25
Қарши шаҳри “Буюк турон” маҳалласида яшовчи Ахмат ота Жалилов бугун ўзининг 94 ёшини қарши олди. Ҳозир бир этак набира ва эваралар қуршовида кексалик гаштини сурмоқда. Байрам арафасида унинг хонадони янада файзу тароватга бойиб кетди.
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раис ўринбосари Б.Якубов бошчилигида партия Қашқадарё вилоят Кенгаши вакиллари А.Жалилов хонадонига ташриф буюриб, отахон билан дилдан суҳбат қурдилар.
Ахмат ота ўзининг ҳаёт йўллари ва уруш йилларидаги хизматлари ҳақида йиғилганларга сўзлаб берди. Бугунги дориломон кунларнинг бебаҳо неъмати бўлган тинчликни қадри беқиёс эканлигини бот-бот таъкидлади. Ўз навбатида, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раис ўринбосари Б.Якубов отахонга партиянинг эсдалик совғаларини топширди.
– Урушга кетишдан аввал ҳозирги “Қашқадарё вилоят театри”да актёр бўлиб ишлаганман, – дейди Ахмат ота. –Уруш бошлангач, кўпчилик юртдошларим қатори мен ҳам фронтга кетдим. У ерда кўп қийинчиликларни бошдан кечирдек. Урушда қанчадан-қанча инсонлар кўз ўнгимда ҳалок бўлишди. Илоҳим, халқимиз ҳеч қачон уруш кўрмасин. Бугунги дориламон кунлар бардавом бўлсин.
Эслатиб ўтамиз, бугун вилоят бўйлаб Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига эсдалик совғаларни топшириш маросимлари давом этмоқда.
Тўлқин ТУРДИЕВ,
O‘zLiDeP Қашқадарё
вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшлар ўзаро беллашдилар
03.05.2024, 14:15
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқади
03.05.2024, 09:32
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқади
02.05.2024, 16:33
-
Навоийлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
02.05.2024, 16:26
-
Каттақўрғондаги тиббиёт, касб-ҳунар ва хусусий мактаблар фаолияти ўрганилди
02.05.2024, 13:45
Фикрингизни қолдиринг