O‘zLiDeP Андижонда “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказди
30.10.2019, 10:52
O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши томонидан ҳудуддаги Маданият ва истироҳат боғида “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда партия вилоят, туман Кенгаши ходимлари, сайловда илк бор иштирок этувчи ёшлар, бошланғич партия ташкилотлари раислари, тадбиркор ва фермерлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди. Тадбирни O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Т.Толипов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларга партиянинг мақсад-вазифалари, сайловолди дастури ҳақида атрофлича маълумотлар берди.
“Давлат ҳам, ислоҳотлар ҳам, аввало, инсонга хизмат қилиши керак”. O‘zLiDeP бугун ана шу ғоя билан сиёсий саҳнага чиқмоқда. Инсон манфаати, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, энг аввало, эркинлик шароитида рўёбга чиқади. Эркинлик, эркин ривожланиш инсоннинг салоҳияти, иқтидорини рўёбга чиқаришининг бош асосидир”, – дейди партия Андижон туман Кенгаши раиси Ж.Режавалиев.
Тадбир давомида сиёсий партиялар, сайловлар, депутатлар фаолиятига оид қизиқарли викторина ўйинларини ташкил этилди. Саволларга тўғри жавоб берган ёшларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
Мафтуна ЖАЛОЛДИНОВА,
O‘zLiDeP Андижон вилоят
Кенгаши матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Халқ билдирган ишончни оқласак, сайловчилар олдида юзимиз ёруғ бўлади
10.01.2020, 15:09
-
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган О.Отахонова кўмагида шаҳрихонлик ёшлар ишли бўлди
09.01.2020, 17:42
-
Жамиятда изланувчан, фидойи бўлмаган депутат билан ҳеч қандай ютуққа эришиб бўлмайди
09.01.2020, 17:34
-
“Евроснар” МЧЖ раҳбари депутат бўлди
08.01.2020, 12:04
-
Халқ билдирган юксак ишончни оқлашга бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз
07.01.2020, 16:59
Фикрингизни қолдиринг