2019 йилда O'zLiDeP кўмагида 867 нафар хотин-қизга 58 млрд. 805 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилди
03.02.2020, 18:27
O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида “Хотин – қизларнинг бандлигини таъминлашда касаначиликнинг ўрни” мавзусида очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда ушбу партиявий лойиҳа доирасида 2019 йилда 36 та тадбир ўтказилгани, бунинг натижасида 867 нафар хотин-қизга 58 млрд. 805 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилгани таъкидланди.
Шундан сўнг, “Тим Абдуллахон” савдо маркази ва “Атлас-98” оилавий корхонаси раҳбари Б.Файзиева, “Замин Мадад Тайёрлов савдо” МЧЖ раҳбари М.Содиқова, “Севинч Текс Сервис” МЧЖ раҳбари Л.Равшанова, “Тадбиркор бизнес центр” касб-ҳунар ўқув маркази раҳбари С.Давроновалар хотин-қизларга танлаган соҳа ва йўналишларида бизнес-режа тузиш бўйича зарур тавсиялар, маслаҳатлар беришди.
Маҳорат дарслари давомида 30 га яқин хотин-қизнинг бандлиги таъминланди. Шундан 10 нафари зардўзлик, 20 нафари касаначилик йўналиши бўйича ўз ишига эга бўлди. Шунингдек, 10 нафар иштирокчи партия сафига қабул қилинди.
O'zLiDeP Бухоро вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
-
Қоратепалик Матлуба опа томорқасидан ҳар йили 30 миллион сўм даромад қилмоқда
09.04.2024, 19:43
-
Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга эътибор янада кучайган
31.03.2024, 10:50
Фикрингизни қолдиринг