А.Хаитов олтиариқлик фермер ва тадбиркорлар билан мулоқот қилди

05.03.2020, 10:12

А.Хаитов олтиариқлик фермер ва тадбиркорлар билан мулоқот қилди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов халқ билан мулоқот қилиш ҳамда  жойлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш мақсадида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Спикер ўринбосарининг Фарғона вилоятидаги учрашувлари Олтиариқ туманидаги “MY GARDEN” фермер хўжалигидан бошланди.

Фермерлар, қишлоқ хўжалиги ходимлари билан бўлиб ўтган мулоқотда жорий йил 27 февраль куни Президентимиз раислигида тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ҳақида сўз юритилди .

Фермерларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга зарур имтиёз ва қулайликлар яратиш, айниқса, ер, сув ва моддий-техника ресурсларидан оқилона фойдаланишини таъминлашга қаратилган ишлар фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлаётгани қайд этилди.

–Фермер хўжалигимизнинг майдони 8 гектар бўлиб, шундан 2 гектарида лимон, 5 гектарида узум, яна 1 гектарида эса туркиядан келтирилган ёнғоғ етиштирилмоқда,– дейди фермер хўжалиги раҳбари А.Абдураҳмонов. –2019 йилда “Келинбармоқ” навли узумимиздан Россия ва Қозоғистон давлатларига 420 минг долларлик экспорт қилдик. Эндиликда 21 нафар ишчи-ходимларимиз билан тармоқни янада ривожлантириш ҳаракатида юрибмиз.

А.Хаитов фермер хўжалиги фаолияти билан танишар экан, ер – бебаҳо бойлик эканини айтиб, деҳқону фермерлар бугун аграр соҳа ҳамда у билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқларни ривожлантиришда етакчи кучга айланганини таъкидлади.  

Учрашувда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, шунингдек, парламент қуйи палатасида фермерликни ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган қонунларнинг аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди.

Очиқ мулоқотлар давомида фермерлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди. А.Хаитов эса, уларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар қайтарди.

Шоҳсултон  ТЎХТАМАТОВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши  матбуот  котиби

  • Кўрилди
    1452
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+