O'zLiDeP фаоли раҳбарлик қилаётган "Мирзаобод универсал трайд" МЧЖ ғалла ҳосилини топшириш режасини республикада биринчи бўлиб бажарди

08.06.2020, 15:47

O'zLiDeP фаоли раҳбарлик қилаётган

Мирзаобод туманида мавсум бошидан буён 2195 тонна ғалла ҳосили ўриб олиниб, Республикада биринчи бўлиб амалдаги режа 102,8 фоизга ортиғи билан бажарилди.

Дон ризқ-рўзимиз. Дастурхонимиз тўкин сочинлиги, мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигининг таъминланишида, шубҳасиз, ғаллакорларимиз ўрни беқиёс.

Сардоба сув омборида юз берган талофат, бугунги пандемия давридаги масъулиятли ҳамда синовли кунларга қарамай мирзаободлик ғаллакорлар ўзларининг ватанпарварликларини яна бир карра намойиш этишди. Айниқса, “Bek klucter" таркибидаги "Мирзаобод универсал трайд" МЧЖ ғалла майдонларида юқори ҳосил етиштирилганлиги боис мирзаободлик ғаллакорлар Республикада биринчи бўлиб шартномавий режани ортиғи билан бажардилар.

Мирзаобод туманида 2020 йил ҳосили учун 2000 гектар майдонда ғалла етиштириш режалаштирилган эди. Талофат кўрган ғалла майдонлари инобатга олиниб, 854 гектар майдонлардаги ғалла ҳосилини йиғиб олиш белгиланди.

- Мавсумга 10 та ғалла ўриш комбайнлари жалб этилиб, 5 та отряд шакллантирилди, - дейди сенатор, “Bek klucter” МЧЖ раҳбари Улуғбек Сотиболдиев. – Тумандаги ғалла ўрим-йиғими мавсумини намунали ташкил қилиш учун бир қатор мутасадди ташкилотлар ходимлари ва бошқа ташкилотлардан иборат 45 нафар масъуллар ҳамда 40 та юк ташиш автомобиллари, 5 та кўчма устахоналар ва 5 та ёқилғи ташиш воситалари бириктириб берилди.

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши вакиллари "Мирзаобод универсал трайд" МЧЖда бўлиб, зафар қучган ғаллакорларга ўзларининг эсдалик совғаларини ҳам топширди. 

Ушбу МЧЖ таркибидаги Наргиза Эшонова раҳбарлик қилаётган илғор  жамоанинг қўшган ҳиссаси ҳам салмоқли бўлди. Н.Эшонова етакчилигидаги 21 гектар ғалла майдонида ҳам мўл ҳосил етиштирилди. Илғор ғаллакорларга партия вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

     O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    899
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+