Аҳолининг тўрт йиллик муаммоси депутат аралашуви билан ҳал этилди

21.07.2020, 16:45

Аҳолининг тўрт йиллик муаммоси депутат аралашуви билан ҳал этилди

Депутатни халқ сайлаган, у халқ вакили ҳисобланади. Шу боис ҳам ўзига ишонч билдирган сайловчиларнинг муаммоларига ечим топиш, уларга кўмак бериш  депутатлик фаолияти йўналишларидан биридир.

Ҳозирги пандемия ҳукмронлик қилаётган бир пайтда, карантин бўлишига қарамай, O'zLiDeP депутатлари ўз фаолиятини тўхтатгани йўқ. Онлайн мулоқотлар ўтказилиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топишмоқда. Энг асосийси, эндиликда халқ вакиллари халқдан дуо олмоқда.

Наманган вилояти Норин тумани “Сойбўйи” маҳалласи Боғ кўчасида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар электр энергияси таъминотидан норози эдилар.

Маълум бўлишича, ҳудуддаги 215-трансформатор “Сойбўйи” маҳалласи Боғ кўчасидаги 150 та ва “Норинкапа” маҳалласи Боғ кўчасидаги 130 та, жами 280 та хўжаликка хизмат қилиб келаётган экан, ўтган йиллар давомида хўжаликлар сони ортиши ва тадбиркорлик субъектларининг қўшимча уланиши ҳисобига мазкур трансформатор талаб даражасида электр кучланишини бера олмай қолган, электр токининг пастлиги оқибатида эса фуқароларнинг электр жиҳозлари носоз ҳолатга келиб қолган, бундан ташқари, болалар дарс тайёрлашга ҳам қийналар эканлар.

Мазкур масала бўйича аҳоли вакиллари Норин тумани ҳокимлигига, Норин тумани электр таъминоти корхонасига 2016 йилдан буён бир неча бор мурожаат қилишларига қарамай, муаммо ўз ечимини топмаётган эди. 

Маҳалла аҳли 54-Норин сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган Зафар Худайбердиев билан учрашувда юқоридаги муаммони кўтардилар. 

Халқ вакили ушбу мурожаатга ечим топиш мақсадида “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятига депутатлик сўрови юборди, натижада муаммони бартараф этишга киришилди.

Ҳозирда кўчаларга янги симёғочлар ўрнатилиб, электр симлари тортилмоқда.

Юлдуз Юлдашева,

O'zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1712
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+