Депутат кўмагида ичимлик суви муаммоси ҳал этилди

24.07.2020, 12:04

Депутат кўмагида ичимлик суви муаммоси ҳал этилди

O'zLiDePнинг Янгиқўрғон туманидаги 25-Ровут сайлов округидан сайланган депутати Комилжон Анваржонов маҳалла аҳлининг талабларидан келиб чиқиб, ҳудудда ичимлик сув муаммосини  ҳал этишга бел боғлади.

Аҳолини бир неча йиллардан бери қийнаб келаётган муаммо депутатнинг тинимсиз ҳаракатлари натижасида ҳал этилди. Яқинда “Сувоқава” давлат унитар корхонаси туман бўлими томонидан маҳалланинг Фаровон кўчасига 250 мл сиғимли сув қувурлари етказиб берилди. Айни кунда  маҳалланинг ушбу кўчасида сув тармоғини янгилаш ишлари якунга етказилди. Жами узунлиги бир километрдан ошиқроқ тармоқнинг 200 метр масофаси янгиланди. Муаммонинг ечим топганидан қувонган маҳалла аҳли ҳам ишни жадаллатишга ҳисса қўшдилар. Улар тармоқни янгилашда мутахассисларга кўмаклашдилар.

- Биз партиянинг депутатидан миннатдормиз, - дейди маҳалла фаолларидан  Ботиржон Самиев. - Авваллари неча бор шу масала кўтарилган аммо ечим топмаган. Бугун ўзимиз сайлаган ёш, шижоатли депутатимиз масала ечимида катта ғайрат кўрсатди.

Бугунги кунлда партия депутатлари, фаоллари пандемия шароитида ҳукуматимиз ва партия белгилаб берган вазифалар ижросида фаолликларини намоён этмоқдалар. 

                                                       Зафаржон  Жўрабоев, 

                                            O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

 бўлим мудири

  • Кўрилди
    1194
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+