Депутат 36 та эҳтиёжманд оилага озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди

10.08.2020, 16:10

Депутат  36 та эҳтиёжманд оилага озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди

Мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бундан кўзланган мақсад эса бутун дунёни ташвишга солаётган вирусдан одамларимизни асраш, ундан талофатларсиз чиқишдир.

Айни пайтда партиянинг электорати бўлган тадбиркор ва фермерларимиз ҳам  бугунги мураккаб бир вазиятда кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож боқувчисини йўқотган оилаларга саховат кўрсатишда четда тургани йўқ.

Жумладан, Қонликўл туманидаги "Kanteks Invest" масъулияти чекланган жамияти ижрочи директори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи  Кенгесидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси  Қуандық Ешмуратов ҳам тумандаги пандемия даврида қийин аҳволга тушиб қолган ишсиз, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилаларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини бепул  тарқатишда  фаоллик кўрсатиб келмоқда.

- Бугун ҳам тадбиркор ушбу хайрли ишини давом эттирди.  "Қонликўл" овул  фуқаролар  йиғинида  истиқомат қилувчи кам таъминланган  эҳтиёжманд  36 та оилага   бирламчи  озиқ-овқат маҳсулотлари  бепул тарқатилди. Биз депутат ва тадбиркорлар  доим халқ  билан биргамиз, - дейди тадбиркор Қ.Ешмуратов.  - Бугунги  мураккаб бир вазиятда бир-биримизга елкадош бўлиб,  якдиллик  ва  ҳамжиҳатликда  бу синовли кунларни  ҳам  бирдамликда  енгиб ўтамиз.    

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    778
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+