O’zLiDeP “Аёллар қаноти” ишсиз хотин-қизларга тадбиркорлик сир-асрорларини ўргатмоқда

16.09.2020, 17:35

O’zLiDeP “Аёллар қаноти” ишсиз хотин-қизларга тадбиркорлик сир-асрорларини ўргатмоқда

O’zLiDeP Сирдарё вилояти кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Ҳар бир оила - тадбиркор” давлат дастури ижроси юзасидан “Намунали томорқачи” мавзуида маҳорат дарслари ўтказилмоқда.

Сирдарё туманида ҳам мазкур маҳорат дарслари ўтган бир йиллик қисқа вақт мобайнида ўзларининг самарали меҳнатлари билан намунали томорқачилар сафига қўшилган Ҳафиза Қурбонова хонадонида бўлиб ўтди.

Ҳ.Қурбонова ўтган йили 4.5 сотих майдонда иссиқхона ташкил қилганди. 20 миллионлик банк кредити эвазига ўз фаолиятларини бошлаган тадбиркорлар оиласи ўзлари етиштирган сархил маҳсулотни бир йилда икки маротаба Россия давлатига экспорт қилишоқда.

- Томорқамиздан бир йилда икки маротаба ҳосил олишни йўлга қўйдик, -дейди Ҳафиза Қурбонова. - Помидорнинг серҳосил ҳисобланган “Сабина” навини экиш ва парваришлаш эвазига экспортбоп маҳсулот етиштирамиз. Бир мавсумда 8-9 маротабагача помидор ҳосилини териб олиб, 4,5 минг тоннадан зиёд сархил маҳсулотни четга экспорт қиламиз. Маҳалламиздаги 4 нафар ёшнинг бандлиги таъминланган. Ҳосил йиғим - терими пайтида мавсумий ишчиларимиз сони 10 нафарга  етади.

Сирдарё туманидаги “Наврўз” маҳалла фуқарорлар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолини тадбиркорлар маҳалласи десак, ҳеч муболаға бўлмайди. 404 та хонадон истиқомат қилаётган ҳудуднинг ўзида 83 та иссиқхона фаолияти йўлга қўйилган. 20 та хонадон эгалари фақат помидор экспорти билан шуғулланса қолган хонадонларда маҳаллий бозорлармиз учун сабзавот маҳсулотлари етиштирилиб, эл маъмурчилиги таъминлаб келинмоқда.

Ҳудуддаги  мазкур хонадонда бўлган киши бу томорқа ер эгаларининг томорқаларида игна санчишга ҳам бўш жой йўқлигининг шоҳиди бўлади. Ҳалол меҳнат эвазига нафақат ўзларининг, балки аҳоли дастурхонларининг тўкин бўлишига эришишмоқда.

“Наврўз”лик аҳоли хонадонларидаги томорқаларда бўлган партия вилоят ҳамда туман Кенгаши ходимлари, туман маҳаллаларидан ташриф буюрган маҳорат дарси иштирокчилари ҳудуд аҳолисининг ҳар бир қарич еридан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётганликларининг гувоҳи бўлишди.

Маҳорат дарси ҳар жиҳатдан самарали, фойдали ҳамда қизиқарли тарзда якун топиб, меҳнати ила элда эъзоз топаётган томорқачилар меҳнати эътироф этилиб, уларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

          Муҳриддин ИСМАТУЛЛАЕВ,

O`zLiDeP Сирдарё туман Кенгаши

Аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    766
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+