Яккасаройлик тадбиркор хотин-қизлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди

07.12.2020, 16:25

Яккасаройлик тадбиркор хотин-қизлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан  Яккасарой туманидаги  кичик саноат зонасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишлаб “Конституциямизнинг аёллар тадбиркорлигидаги ўрни” мавзусида байрам тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши вакиллари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, тадбиркор хотин-қизлар, партия фаоллари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, Конституциямизда ва қонунларимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш борасида ҳам алоҳида эътибор қаратилганлигини кўришимиз мумкин.

Давлатимиз раҳбарининг яқин 3-4 йил давомида олиб борган эркинлик, очиқлик сиёсатларида ҳам айнан хотин-қизларнинг жамиятимиздаги ўрни тобора ошиб бораётганида, айниқса барча соҳалар қатори тадбиркорлик, ишбилармонликда ҳам катта ютуқлар, муваффақиятларга эришаётганликларни гувоҳи бўлиб турибмиз. Бу нимадан далолат беради? Албатта, мамлакатимизда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигидадир.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилором Файзиева “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аёллар тадбиркорлигидаги ўрни”, Ички ишлар вазирлигининг Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи Хамза Жамолов “Терроризм ва экстремизм тушунчаси, келиб чиқиши ҳамда салбий оқибатлари”, Тошкент шаҳар кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси давлат муассасаси директори, O’zLiDeP Яккасарой туман Кенгаши раиси Лазизхон Шарапов “Кичик саноат зоналарида аёлларга берилган имкониятлар” мавзусида ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Тадбир сўнгида мазкур кичик саноат зонасида фаолият олиб бораётган 30 нафар аёллар партия аъзолигига қабул қилинди.

Умида АРТИКХОДЖАЕВА,

 O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши

матбуот хизмати ходими.

  • Кўрилди
    482
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+