“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га кирган аёлларга маҳорат дарслари ўтилди

26.02.2021, 17:01

“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га кирган аёлларга маҳорат дарслари ўтилди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ва "Тадбиркор аёл" ассоциацияси вилоят ҳамда Ғиждувон туман бўлимлари ташаббуси билан жойларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш йўлида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ғиждувон туманидаги Ғовшун МФЙ ҳудудидаги 29-мактабда “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га кирган аёлларга “Ўз ишингни бошла ва такомиллаштир” мавзусида маҳорат дарслари ўтказилди. Тадбирда аёллар ўз тадбиркорлигини бошлаш учун керакли бўлган маълумотларга эга бўлишди. Халқ банки ходими томонидан имтиёзли кредитлар бериш тартиблари борасида ҳам тушунча берилди.

Тадбирда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари Эмма Аслонова ва Мадина Баратовалар ҳам иштирок этишди. Кун тартибидаги масаладан келиб чиқиб, депутатлар тадбиркорликка оид қонун ва қонуности ҳужжатлари, уларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун белгилаб берилган имтиёзлар борасида тўхталдилар.

Жараён давра суҳбати шаклида ўтгани учун қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.

Мазкур тадбирдан сўнг Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Эмма Аслонова 29-мактаб ўқувчилари билан суҳбатлашди. Шунингдек ушбу илм даргоҳида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1266
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+