Гўзаллик ва нафосат айёми

04.03.2021, 17:26

Гўзаллик ва нафосат айёми

O‘zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. 

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O‘zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходимлари, партия бошланғич ташкилотларига раҳбарлик қилаётган, партия ғояларини тарғиб қилишда фаоллик кўрсатаётган фидокор опа-сингилларимиз иштирок этди.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, иқтидор ва изланишларини рағбатлантириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун барча шароитлар яратилганини алоҳида таъкидлади.  

Тадбир якунида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини электорат вакиллари ва фуқаролар орасида тарғиб қилишда фаоллик кўрсатган хотин-қизларга O‘zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг байрам совғалари топширилди.  

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    510
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+