Депутат маҳаллада: “Аёллар дафтари”даги фуқаронинг яшаш хонадони таъмирланди
18.03.2021, 17:31
Улуғбек Муҳитдинов халқ депутатлари Балиқчи туман кенгаши депутатлигига 9-Туркистон сайлов округидан сайланган. Сайловчилари билан ҳамнафас депутат тиниб-тинчимайди. Елкадошлик масъулиятидан куч олиб ишлайди. Бугун сайловчиларининг унинг фаолиятидан миннатдорлиги шундан.
М.Нуритдинова туманнинг “Туркистон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Турмуш ўртоғи ҳам, ўзи ҳам вақтинча ишсиз. 2 нафар фарзанднинг кам-кўстию рўзғор етишмовчилиги мавсумий ишдан топилган кичик даромад эвазига қопланаиб турибди. Яшаш хонадони тўла таъмирга муҳтож. Амаллаб қишни ўтказган оиланинг аранг топадиган даромади уй таъмирига етмайди.
У.Муҳитдиновнинг “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида мазкур маҳалладаги ўрганишлари асносида фуқаронинг масаласи ўртага ташланди.
-Депутатимизнинг эътиборидан қувондик, - дейди М.Нуритдинова. – Очиғи, хонадонимизни таъмирлашга ортинолмаяпмиз. Қиш мавсумини, ёғингарчиликларни ҳадик билан ўтказдик. Бировга “уйимни таъмирлаб беринг” дейишга андиша қилдик. Депутат эса мурожаатимизни кутиб ўтирмади. Мана, таъмирлаш ишлари якунига етяпти. Шундай фидойи инсонлар бор бўлсин!
Ўрганишлар муаммо ечимга хизмат қилсагина, ўзини оқлайди. Амалий кўмак сайловчининг депутатга, партияга ишончини оширар экан, бу борада халқ ноибларига куч-қувват, улкан масъулият ҳамроҳлигини истаймиз.
Дилрабо ИСОМИДДИНОВА,
O’zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши
ижрочи котиби
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинмоқда
09.05.2024, 16:19
-
Сабр-бардош ва фидойилик тимсоли
09.05.2024, 13:21
-
Хитой элчиси билан учрашув
08.05.2024, 19:36
-
O‘zLiDeP делегацияси Хитойга жўнаб кетди
08.05.2024, 19:31
-
Ангреннинг энг фаол ишбилармони аниқланди
07.05.2024, 16:52
Билдирилган фикрлар
Алибек2021-03-22 15:36:14
Ассалому алекум. Мени фикрим камбохолликни кискартириш масаласида. 1.Ўзи мустакил фикирга бўлиш. 2.Ахолига пул ёки тадбиркорлик кил демасдан. Хитой га ўхшаб завод фабрикалар куриб ишчилар лагири деган ном ила ишлатиш керак бу халкни кегин хамма тенг даромат топади бой камбохол колмеди.