O'zLiDeP фаоли ургутлик 20 нафар эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларини суннат тўйини ўтказиб берди
23.03.2021, 17:49
Наврўз байрами арафасида юртимизда кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Мана шундай хайрли ишлардан бири Ургут туманида ташкил қилинди.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси фаоллари ҳисобланган SXF CONSTRUCTION GROUP компанияси таркибидаги ''BIG STROY BUILDING" МЧЖ қўшма корхонаси раҳбарияти ташаббуси билан Ургут туманидаги 20 нафар болаларнинг суннат тўйлари ўтказиб берилди.
Ургут туманидаги 18 та маҳаллаларда истиқомат қилувчи 20 нафар кам таъминланган, “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари учун Ургут тумани Катта Камангарон маҳалласидаги Комил ота тўйхонасида дастурхон тузалиб, элга тўй берилди. Тадбирда сўзга чиққанлар болажонларнинг келажакда ватани ва халқига хизмат қиладиган баркамол, солиҳ, комил инсонлар бўлиб етишишига эзгу ниятлар билдирдилар. Шунингдек, ''BIG STROY BUILDING" МЧЖ қўшма корхонаси томонидан болажонларга велосипедлар, сарпо ва совға саломлар улашилди.
O'zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDeP делегациясининг Хитойдаги навбатдаги учрашуви
10.05.2024, 16:44
-
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинмоқда
09.05.2024, 16:19
-
Сабр-бардош ва фидойилик тимсоли
09.05.2024, 13:21
-
Хитой элчиси билан учрашув
08.05.2024, 19:36
-
O‘zLiDeP делегацияси Хитойга жўнаб кетди
08.05.2024, 19:31
Фикрингизни қолдиринг