Тадбиркорликка қизиқувчан ёшларга мастер класс ташкил этилди

29.03.2021, 19:19

Тадбиркорликка қизиқувчан ёшларга мастер класс ташкил этилди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан Наманган шаҳридаги “NAMANGAN PORLOQ TA’MIRLASH  SERVIS” МЧЖда ёш тадбиркорлар ва тадбиркорликка қизиқувчан ёшлар иштирокида мастер класс ташкил этилди.

Тадбир иштирокчилари мазкур жамиятда ишлаб чиқарилаётган қурилиш маҳсулотлари ва ишлаб чиқариш ҳажми билан яқиндан танишдилар. Корхона ишбошқарувчилари ва мутахассислари тадбир иштирокчиларига корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг турлари, ишлаб чиқариш ускуналари ва бошқа ёшларни қизиқтирган маълумотларни беришди.

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорларга, айниқса тадбиркор бўламан деган ёшлар учун кенг имкониятлар борлигига алоҳида тўхталиб ўтишди. Корхона раҳбари Орифжон Муҳамадиев ўзининг тадбиркорлик фаолияти ва ички бозорга ва ташқи бозорларга қилинаётган экспорт ҳажми, корхонада бандлиги таъминланган ёшлар, айниқса “Ёшлар дафтари”га киритилган кам таъминланган ёшлар ҳам борлиги ҳақида маълумот берди. Корхона 2012 йилда ташкил топган бўлиб, бугунги кунда 30 дан зиёд ёшлар иш билан таъминланган. Ташкил этилган давра суҳбатида ёш тадбиркорлар ўзларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

Сардор Рашидов

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    396
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+