Пойтахтлик ишсиз ёшлар учун 48 соатлик ўқув курсининг иккинчи босқичи бошланди

02.04.2021, 18:58

Пойтахтлик ишсиз ёшлар учун 48 соатлик ўқув курсининг иккинчи босқичи бошланди

O`zLiDeP Чилонзор туман Кенгаши ва Ёшлар ишлари Агентлиги Чилонзор туман бўлими ҳамкорлигида Чилонзор туманидаги маҳаллаларда “Ёшлар дафтари”га  киритилган   ижтимоий  кредит  олиб  ўз  тадбиркорлик  фаолиятини бошлаш  ниятида бўлган  24 нафар ёшлар учун 48 соатлик  ўқув курсларининг иккинчи босқичи ташкил этилди.

Семинар дастури  доирасида  касб танлаш ва уни эгаллаш мавзусида  ёшларга амалий машғулот ўтилди. Ўқув дастури якунида ёшларга AT "Микрокредитбанк" орқали ижтимоий кредит олиш ҳуқуқини берувчи  сертификат тақдим этилади.

Юртимизда ташкил этилаётган шундай ўқув курслар ёшларимизни касб танлаш ва касбга ўргатиш ҳамда иш билан банд бўлишларига хизмат қилади.

  • Кўрилди
    736
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+