Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси сертификатлари топширилди

09.04.2021, 18:04

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси сертификатлари топширилди

О’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармасида "Мустақиллик - янги сиёсий жараёнлар асоси" шиори остида "Сайлов қонунчилиги - шаффоф жамият кўзгуси" мавзусида тарғибот-тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида сўз олган партия вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Хуршидахон Халилова жорий сиёсий йилда партия электорати олдига қўйилган масъулиятли вазифалар ижросига фаоллик ва фидойилик билан ёндашиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Ундан сўнг сўз олган партия вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Раънохон Саттарова, партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Хожимухаммад Хасанхонов, Аёллар қаноти бўлим мудири Умидахон Исаева, халк депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати Азизбек Омонов ва бошкалар март ойининг дастлабки 15 кунлигида бўлиб ўтган сиёсий ўқув машғулотлари борасидаги фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан  ташкил этилаётган ўқув машғулотларининг илк битирувчи тингловчиларига академия сертификатлари топширилди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    454
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+