Иқтисодиёт ривожида банкларнинг роли
09.04.2021, 18:12
O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ва “Туронбанк” АТБ билан ҳамкорликда “Иқтисодиёт ривожида партиянинг банклар билан ҳамкорлиги” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда малакатимизда банк-молия тизимидаги ислоҳотлар, бу борада O`zLiDePнинг Дастурида белгилаб берилган вазифаларни амалга оширилиши, иқтисодиёт ривожида партиянинг банклар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Партия макроиқтисодий барқарорликни, барқарор юқори иқтисодий ўсиш суръатлари, давлат бюджети мутаносиблигини таъминлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромадлар қисмини мустаҳкамлаш, бутун солиқ тизимини соддалаштириш, молия бозори барқарорлигини таъминлашга қаратилган мўътадил қатъий пул-кредит сиёсатини амалга оширишга йўналтирилган макроиқтисодий сиёсатни қўллаб-қувватлайди. Тижорат банклари, лизинг компаниялари ва бошқа молиявий ташкилотлар томонидан кичик ва ўрта бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектларининг молиялаштирилишини кенгайтириш, гаров таъминотини расмийлаштириш билан боғлиқ банк кредитлари бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш сиёсатини давом эттиришда инновацион янгиликларни жорий этиб бориш мақсадга мувофиқдир. Муҳим вазифалардан бири – венчур корхоналар ва жамғармалар, “бизнес-фаришталар” – молиявий ва бошқа ресурсларни инновацион лойиҳаларга сарфловчи хусусий инвесторлар фаолияти, “стартаплар” учун шарт-шароитларни яратишдан иборат. Корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ва инновацион ишларни солиқ имтиёзлари орқали рағбатлантиришни амалга ошириш жоиздир.
Тадбир иштирокчилари банк тизмида учраб турган баъзи муаммоли масалаларни аниқлаб қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш, банк фаолиятини эркинлаштириш, соддалаштириш ҳамда такомиллаштириб бориш борасида таклифлар билдирилди.
Тадбир сўнгида ушбу соҳа вакилларининг кўпчилиги партия сафига ўтиш истагини билдирди.
O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши
Матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDeP делегациясининг Хитойдаги навбатдаги учрашуви
10.05.2024, 16:44
-
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинмоқда
09.05.2024, 16:19
-
Сабр-бардош ва фидойилик тимсоли
09.05.2024, 13:21
-
Хитой элчиси билан учрашув
08.05.2024, 19:36
-
O‘zLiDeP делегацияси Хитойга жўнаб кетди
08.05.2024, 19:31
Фикрингизни қолдиринг