O’zLiDeP вакиллари бўстонлик “Аёллар” дафтаридаги хотин-қизларнинг бепул даволанишларига кўмаклашди

29.04.2021, 14:57

O’zLiDeP вакиллари бўстонлик “Аёллар” дафтаридаги хотин-қизларнинг бепул даволанишларига кўмаклашди

Мақсудахон Усмонова Бўстон туманидаги “Деҳқонобод” маҳалласида истиқомат қилади. Бир неча йилдан буён сурункали касалликдан азият чекади. Мунтазам даволанишга муҳтож. Бироқ моддий етишмовчилик туфайли доимий даволанишга қурби етмайди. “Аёллар дафтари”га киритилган.

O’zLiDeP Бўстон туман Кенгаши Аёллар қаноти гуруҳи ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмасида “O’zLiDeP аёллари – янги Ўзбекистон бунёдкори!” лойиҳаси доирасида ўтказилган давра суҳбатида М.Усмонова сингари “Аёллар дафтари”даги 10 нафарга яқин хотин-қизларнинг турли шифохоналарда стационар даволанишлари учун бепул йўлланмалар берилди.

“Мустақилликнинг 30 йиллигига янги Ўзбекистон бунёдкорлари билан!” шиори остида ташкил этилган мазкур тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда хотин-қизларга яратилаётган муносиб шарт-шароитлар, қулай имокниятлар, уларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун берилаётган имтиёзлар борасида атрофилича фикр алмашдилар.

-Бўстонлик аёллар вакилларининг муаммолари билан ҳам қизиқдик, - дейди партия туман Кенгаши аппарат раҳбари Раънохон Содиқова. – Аксарияти тиббий йўналишдаги масалаларига жавоб топмаётганлари маълум бўлгач, имкон қадар бу борада мутасаддилар билан биргаликда ижобий жавоб беришга ҳаракат қилдик. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда чекка ҳудудларда хотин-қизлар учун бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этиш бўйича шу куннинг ўзидаёқ жадвалли режа ишлаб чиқиб, ўтказиш бўйича вақтларни белгилаб олдик.

Ўз навбатида тадбир давомида “Аёллар дафтари”га киритилган даволанишга муҳтожларни зарурий бепул дори-дармонлар билан таъминланиши назоратга олинди.

Таваккалой ОРИПОВА,

O’zLiDeP Бўстон туман Кенгаши ижрочи котиби

 

  • Кўрилди
    394
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+