O’zLiDeP Яккабоғда шахмат мусобақасига бош-қош бўлди

04.05.2021, 11:30

O’zLiDeP Яккабоғда шахмат мусобақасига бош-қош бўлди

Яккабоғ туманида “Спортни сев ва спорт билан яша!” шиори остида ёшлар ўртасида шахмат бўйича туман биринчилиги ўтказилди.

O’zLiDeP туман Кенгаши ҳамда тумандаги спорт бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур спорт тадбири партия ва Ўзбекистон Миллий Олимпия  қўмитаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик меморандуми самарали давом этаётганидан далолат бермоқда.

-Бундай баҳслар ёшларни ҳамжиҳатликка ундайди, ғалабага, ғолибликка  бўлган  иштиёқини оширади,- дейди O’zLiDeP Яккабоғ туман Кенгаши аппарат раҳбари, партиянинг туман Кенгаши раиси ўринбосари М. Қулбулов. – Ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш партиямиз дастурий мақсадларида ҳам белгиланган бўлиб, биз бу каби мусобақаларни келгусида тез-тез ўтказиб туришни мўлжаллаяпмиз.

Қизғин баҳсларга бой тарзда кечган мусобақада ёшлардан Саттор Камолов Ўралхон Қиёмов,  Ойбек Сувонов, қизлардан Феруза Рашидова,  Маржона Омонова ва Матлуба Холмирзаева юқори натижаларни қайд этиб, ҳурмат шоҳсупасига кўтарилишди.

Ғолиб ва совриндорлар   O’zLiDeP Яккабоғ туман Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.     

  O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    369
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+