Уруш фахрийларининг ҳолидан хабар олинди

10.05.2021, 16:25

Уруш фахрийларининг ҳолидан хабар олинди

9 май  Хотира ва қадрлаш куни ва Иккинчи жаҳон урушида эришилган  ғалабанинг 76 йиллиги  муносабати билан  Нукус шаҳри "Амударё" маҳалла фуқаролар йиғинида бугун яқинлари ардоғида 96 ёшни қарши олаётган жасорати ўрнак бўладиган Қадирбай ота Нармановни O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари ва депутатлар йўқлаб бордилар.

Фахрий ота билан суҳбатлашаркансиз отахоннинг кўз олдида ўша дахшатли урушнинг қиёфаси гавдаланади.

Отахон уруш йилларини эслаб, кўзида ёш билан бугунги кунга шукроналар айтди.

- Бугунгидек  нурофшон  кунларда яшаш бахтига мушарраф бўлишимизга Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда фронт орти меҳнаткашларининг хизматлари олдида доимо таъзимдамиз, - дейди  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Б.Сидиков.   

Қадирбай ота  бугунги  кунда   тўрт қиз, битта ўғилдан   21 невара ва 23 чеваранинг севимли отаси.     

Депутатлар ташрифидан хурсанд бўлган отахон ўтмиш хотиралари билан ўртоқлашаркан дориломон кунларни кўриш насиб этганига шукроналар келтирди ва отахонга ўзларининг совғаларини улашди.    

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    525
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+