Наманганда таъсис этилган “Сенатор стипендияси”нинг навбатдагиси ўз эгаларига топширилди

11.05.2021, 16:37

Наманганда таъсис этилган “Сенатор стипендияси”нинг навбатдагиси ўз эгаларига топширилди

Хабарингиз бор, Наманган шаҳрида жойлашган 46 – умумтаълим мактабида, Сенатор Носиржон Aбдуллаханов томонидан мактабда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг билим олишдаги шижоатларини ошириш ва ўқишга бўлган қизиқишларини кучайтириш мақсадида “Сенатор стипендияси”ни жорий қилган эди.

Шу кунга қадар 46 –умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олиб, ўқув жараётларида юқори кўрсатгичларга эришган аълочи ўқувчилар O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан махсус “Сенатор стипендияси” билан тақдирланиб келинмоқда.

Навбатдаги фаол ўқувчиларга стипендия топшириш жараёнида Олий Мажлис Сенатида доимий фаолият юритувчи сенатор Носирбек Aбдуллаханов ҳам иштирок этди. Қалби қайноқ орзуларга лиммо-лим тўлган ёшлар учун унутилмас кунда ўқувчиларнинг устозлари, яқинлари ва ота-оналари ҳам иштирок этишди.

Тадбир давомида Сенатор ўқувчиларни аъло баҳоларга ўқишга, мактаб дарсликларини фаол ўзлаштиришга, келажакда ватан учун керакли кадрлар бўлиб вояга етишга, китоб билан ошно бўлиб маънавиятини юксалтириб боришларига чорлади. Тадбир давомида 46 – умумтаълим мактабининг 5 – A синф ўқучилари томонидан тайёрланган шеърлар ва куй-қўшиқлар меҳмонларга манзур бўлди.

Шундан сўнг Сенатор Носирбек Aлдуллаханов мактабнинг 10 нафар энг наъмунали ва ўзлаштириш кўрсатгичлари юқори бўлган ўқувчиларга ҳар-бирлари учун 250 минг сўмдан стипендия ва махсус Сертификатларни топширди.

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1051
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+