Пастдарғомлик бир гуруҳ хотин-қизлар тадбиркорлик сирларига бепул ўқитилди

27.05.2021, 16:22

Пастдарғомлик бир гуруҳ хотин-қизлар тадбиркорлик сирларига бепул ўқитилди

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Тадбиркор аёллар ассоциацияси, Меҳнат бандлиги ҳамкорлигида Паст Дарғом туманидаги 100 га яқин “Темир” ва “Аёллар” дафтарига киритилган уйда ишсиз ўтирган хотин-қизларга тадбиркорлик сирлари ўргатилиб, тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар тақдим этилди.

“Бунёдкор аёл” лойиҳаси доирасида ташкил этилган семинар ўқуви давомида узоқ муддат бола парваришлаш таътилида бўлган, иқтисодий қийинчиликка тушган аёлларни меҳнат бозорида талаб этилаётган касблар бўйича қайта тайёрлаш ва уларнинг ишга жойлашишига кўмаклашиш, шунингдек, хотин-қизлар учун энг керакли бўлган миллий ҳунармандчилик, тикувчилик, гиламчилик, касаначилик, қандолатчилик, сартарошлик каби касб сирларини ўргатиш борасида ҳам мастер-класс дарслари ташкил этилди.

- Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш, тадбиркорлик соҳасида самарали фаолият юритиш механизмларини яратишга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжуд.

Жумладан, узоқ муддат бола парваришлаш билан банд бўлган аёлларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича қайта тайёрлаш борасидаги ишлар етарлича ташкил этилмаган. Жойлардаги шу каби муаммоларнинг олдини олиш мақсадида бугунги кунда энг чекка маҳаллаларда ҳам маҳаллабай ишлаш тизимини жорий этиш, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан унинг муҳтож қатламларини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилишнинг самарали шаклларига ўргатиш ва бу борада маҳалла қошида бизнес марказлари ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлади, - дейди вилоят Кенгаши бўлим мудири М.Чулиева.

Хусусан, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва кенгайтириш истагини билдирган мурожаатларга асосан, имтиёзли кредит маблағи ажратиш каби масалалар O’zLiDePнинг маҳаллий Кенгашларидаги депуатлари томонидан назоратга олиниб, ижроси таъминланмоқда.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

  • Кўрилди
    433
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+