Ижтимоий тармоқларда интизом масаласига ҳам эътибор қаратилиши таклифи билдирилди

03.06.2021, 13:54

Ижтимоий тармоқларда интизом масаласига ҳам  эътибор қаратилиши таклифи билдирилди

Жорий йилнинг октябр ойида ўтказилиши режалаштирилаётган Президентлик сайловлари олдидан лойиҳалаштирилаётган сайловолди дастур юзасидан муҳокамалар давом этмоқда.

Навоий вилояти Кармана тумани ҳудудида жойлашган Навоий Иссиқлик Электр станциясида O'zLiDeP фаоллари ва ОАВ ходимлари билан бўлиб ўтган учрашув тадбири ҳам сайловолди дастур лойиҳаси муҳокамасига бағишланди.

Электроэнергияга эҳтиёжи кундан-кунга ошиб бораётган объектларнинг қурилиши ва уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятида муҳим ўрин тутган ва яқин-яқингача минтақада ягона ёки асосий электр энергияси иншоати ҳисобланган Навоий ИЭС корхонасида бугунги кунда 1500 нафардан зиёд ишчи-хизматчилар фаолият олиб боради.

Техника тараққиёти асрининг асосий эҳтиёжи электр энергияси эканлигидан келиб чиққан ҳолда, бу соҳа билан боғлиқ ечимини кутаётган муаммолар, электр тежамкорлигига оид масалалар бўлиши табиийдир. Шу маънода дастур лойиҳасига таклифларни ИЭС жамоаси ўртасида ўрганиш айни муддао бўлди.

Дастлаб тадбир иштирокчилари сайловолди дастур лойиҳаси билан таништирилди. Шундан сўнг тадбир иштирокчилари томонидан мулоҳазалар ўртага ташланди ва қизғин муҳокама қилинди.

Айниқса, сайловолди дастури лойиҳасининг олтинчи бўлимига маънавий-маърифий соҳадаги вазифаларнинг киритилиши иштирокчилар томонидан мамнуният билан қарши олиниб, ижобий фикрлар билан изоҳланди.

Шу ўринда, бугунги кунда яшин тезлигида тарқалаётган ахборотлар моҳияти ҳам ўрганишни талаб қилаётгани, ижтимоий тармоқларда сўз эркинлигини таъминлаб берганимиз баробарида муносабат интизомини ҳам назоратга олиш зарурати туғилаётгани тўғрисида сўз борди.

-Тўғри, жамиятда ҳар бир инсоннинг ўз фикри бор ва ҳар қандай фикрнинг ўз аҳамияти бор. Лекин, яхши сўз ҳам, ёмон сўз ҳам бир оғиздан чиқади. Ўз фуқароларимизни жамоавий минбар бўлган интернетдан тўғри фойдаланишга тарғиб қилишимиз ҳам керак, деб ўйлайман.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    398
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+