Тайлоқда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган 100 нафар оилалар аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтди

21.06.2021, 16:27

Тайлоқда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган 100 нафар оилалар аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтди

Тайлоқ туманида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида “Соғлом, бахтли ва бунёдкор аёллар – янги Ўзбекистон истиқболлари!” мавзусида  тадбир ташкил этилди.

O‘zLiDeP Тайлоқ туман Кенгаши, Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида “Ястепа” ҳамда “Навзандак” маҳаллаларида малакали мутахассислар иштирокида тиббий кўрик ташкил қилинди.

Тадбирда 100 нафарга яқин “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” га киритилган оилалар аъзолари, хотин-қизлар, ногиронлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар аъзолари ҳамда ёлғиз, боқувчисини йўқотган қариялар кенг қамровли тиббий кўрикдан ўтказилди ва тиббий маслаҳатлар берилиб, тегишли муолажалар қилинди.

- Ҳар сафар марказга тиббий кўрик ва маслаҳат учун боришга бироз қийналардим. Бугун ташкил этилган тадбирда саволларимга жавоб олиш билан бирга бепул текширувлардан ҳам ўтганимдан хурсандман. Бугунги кўрикда тиббиёт ходимларининг ўз устида тинимсиз ишлаётганига яна бир бор амин бўлдим. Ишонаманки, бу каби тадбирлар давом этади,– дейди Навзандак маҳалласида истиқомат қилувчи Қодирова Шахноза.

Тадбир якунида иштирокчилар хотин-қизлар орасида кейинги йилларда кўплаб учраётган касалликларини эрта аниқлаш ва олдини олиш мақсадида бевосита маслаҳатлар ўтказиш йўли билан психологик (руҳий), ижтимоий, ҳуқуқий ва тиббий таҳлил қилиниб, маслаҳатлар берилди ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    350
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+