“ХХI asr” – асрлар ошади

02.08.2021, 15:21

“ХХI asr” – асрлар ошади

Шиддатли даврда яшамоқдамиз. Бу давр ёшларда сиёсий онг ва ҳуқуқий саводхонликни шакллантириш, нохолис ахборотлардан ёшларни асрашни ҳам тақозо этмоқда. Келажак эгаларини Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга интилаётган эканмиз, бунда кенг миқёсдаги янгиланишлар жараёнига уларнинг дахлдорлигини ошириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бунда матбуотнинг ҳам ўрни беқиё эканлигини алоҳида таъкидламоқчиман.

Кейинги йилларда газеталаримизда мунтазам равишда турли шарҳлар, танқидий-таҳлилий материаллар бериб бориляпти, ижтимоий соҳадаги ўзгаришлар, ислоҳотлар қандай бораётгани, Президентимиз Фармон ва қарорлари одамлар ҳаётига қандай таъсир кўрсатаётгани, халқ билан мулоқотнинг самарали усуллари кенг ёритилмоқда. Газеталаримизга катта масъулият юклатилган – у ҳам бўлса, ватандошларимизга эртанги ёруғ кунлар сари бораётган йўлида ҳамқадам бўлиш, таъбир жоиз бўлса, ҳамроҳи, сирдошига айланишдир.

Жамиятнинг маданияти юксалишида газетанинг ўрни салмоқли. Негаки, айнан газета тил софлигини, унинг адабий-бадиий хусусиятларини, сўз юки ва қудратини нафақат сақлаб қолади, балки ошириб ҳам боради. Газета адабий тил қоидаларига тўлиқ амал қилгани учун ҳам қадрлидир.

O‘zLiDeP муассислигидаги “ХХI asr” газетаси ҳам бугунги кун талабларига жавоб берадиган, холислик ва адолатлилик, тезкорлик асосида иш олиб бормоқда. Энг қувонарлиси, ушбу газета ҳозирда 35 мингдан зиёд нусхада республикамиз бўйлаб тарқамоқда.

Маълумки, яқинда O‘zLiDeP рамзи – логотипи янгича кўриниш касб этиб ўзгартирилган эди. Замон билан ҳамнафаслик мамлакатимиздаги етакчи сиёсий куч – O‘zLiDeP логотипи бугун мамлакатимизда кечаётган жараёнларни, ундаги партия фаоллари иштирокини, мақсад ва ғояларимизни ўзида ифодалаши билан ҳам аҳамиятлидир. Шундан келиб чиқиб, газетанинг ҳам формати ва дизайни янгича қиёфа касб этди. Айниқса, мақолаларининг ўқимишлилиги, ранг-баранглиги муштарийларга жуда маъқул келмоқда.

Партиянинг янги рамзи Янги Ўзбекистонда янги марралар сари дадим одимлаш, дунё либерал-демократик ҳаракатига интилиш, эртанги кунга катта ишонч билан қадам ташлашни англатса, янгича кўришдаги “ХХI asr” газетаси асрлар оша юртдошларимизнинг сиёсий онгини оширишга хизмат қилажак!

Ҳалимжон Раҳмонов,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

аппарат раҳбари в.б.

  • Кўрилди
    402
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+