Қорақалпоғистонлик ишбилармон аёллар аниқланди

16.08.2021, 11:35

Қорақалпоғистонлик ишбилармон аёллар аниқланди

Мамлакатимизда сўнгги йилларда тадбиркорлик ва фермерлик билан шуғулланиб келаётган ишбилармон аёллар сони кўпайиб бормоқда. 

Айниқса,  шижоатли, ташаббускор, қобилиятли, изланувчан фаол аёлларни кашф этишда партиянинг "Аёллар қаноти" томонидан ҳар йили  анъанавий  тарзда ўтказилиб келинаётган "Ишбилармон аёл"  кўрик-танлови ҳам бунга мисол бўла олади. 

 O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши "Аёллар қаноти" томонидан "Ишбилармон аёл - 2021" кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида бўлиб ўтди.  Унда шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган 17 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар ўзларининг кўргазма маҳсулотлари билан иштирок этди.

Танловда ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир иштирокчининг иш фаолияти, билим тажрибаси, экспорт импорт салоҳияти, маҳсулотлар хоридоргирлиги, яратилган иш ўринлар,  ҳуқуқий саводхонлиги, партия ва жамоат ишларидаги фаоллиги, ҳозиргидек мураккаб бир вазиятда пандемия даврида амалга оширган хайрия ишлари, келгуси режалари барча-барчасини танлов мезонига асосланган ҳолда баҳолади.

Танловда ҳакамлар ҳайъати томонидан энг муносиблар шижоатли, ташаббускор, қобилиятли, ишбилармон аёллар аниқланди. Жумладан, Кегейли тумани “Арзу” фермер хўжалиги раҳбари Палзада Салиева 1-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди. 

– Бир неча йиллардан буён кўп тармоқли фермер хўжалигига раҳбарлик қилиб келмоқдаман, – дейди “Арзу” фермер хўжалиги раҳбари Палзада Салиева. - Бугуннинг  фермер   ва тадбиркори  ҳуқуқий жиҳатдан билимли, ташаббускор бўлиши  керак. Пахта, ғалла, чорвачилик, асаларичилик билан шуғулланадиган фермер хўжалигимизда 60  нафар фуқаро доимий иш билан банд.

Яқин кунларда эса 10 гектар боғ яратиб, балиқчиликни йўлга қўймоқчимиз. Россиядан шартнома асосида буғдойни қайта ишлаш ускуналарини олиб келиб, нонвойхона очмоқмоқчиман.

Мақсадим “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни иш билан таъминлашдан иборат. Бу каби танловлар биз аёлларга бир-биримиз билан тажриба алмашишга, иш фаолиятимизга  янада куч-ғайрат беради.

Бундан ташқари бешта номинация буйича ҳам қизларимиз меҳнати баҳоланди. Танловда ғолиб бўлган хотин-қизлар танловнинг Ўзбекистон Республикаси босқичига йўллама олди ва танловда иштирок этган барча танлов иштирокчиларига ҳамкор ташкилотлар  томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1103
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+