Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби такомиллаштирилди
27.03.2018, 09:24
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди
Қарор билан тасдиқланган низом билан Ҳукуматнинг 2014 йил 22 декабрдаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида низом нормалари такомиллаштирилди.
Масалан, давлат рўйхатидан ўтказиладиган ва ўтказилмайдиган дори васиталари ва тиббий буюмлар аниқ белгилаб берилди.
Хусусан дори воситалари, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг янги комбинациялари, илгари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган, бироқ; бошқача дори шаклларида, дозаларда ёки бошқа ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника давлат рўйхатидан ўтказилади.
Шу билан бирга, дорихоналарда тайёрланадиган дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда илмий-тадқиқот ишлари учун олиб кириладиган, клиникагача тадқиқотлар, клиник тадқиқотлар ўтказиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, кўргазмаларда, ярмаркаларда, халқаро анжуманларда намойиш этиш учун мўлжалланган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника рўйхатдан ўтказилмайди.
Рўйхатдан ўтказиш учун аризаларни кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилди.
Эндиликда, рўйхатдан ўтказиш учун аризалар қуйидаги муддатларда кўриб чиқилади:
50 кун - дори моддалари (субстанциялар) учун;
120 кун - қадоқланган ва ўраш-жойлаш материалига жойланган фармакопея доривор ўсимлик хомашёси шаклидаги дори воситалари, боғлов материаллари, тешиш, инъекция, трансфузия ва сўриб олишга мўлжалланган буюмлар, контрацептивлар, резина, резина мато, латекс, полимердан тайёрланган тиббий буюмлар, беморларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, беморларни парвариш килиш учун тиббий буюмлар;
155 кун - колган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника учун.
Илгари бу муддат 180 иш кунини ташкил этган.
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
1 мартдан нималар ўзгаради?
28.02.2022, 17:20
-
Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби белгиланди
07.12.2021, 09:25
-
Суғориладиган ерларда ўзбошимчалик билан қурилиш қилган шахслар тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилади
03.11.2021, 15:47
-
1 ноябрдан нималар ўзгаради
01.11.2021, 09:36
-
Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорларнинг бир гуруҳига миннатдорчилик билдириш тўғрисида
20.08.2021, 09:26
Фикрингизни қолдиринг