Икки йилгача энг кам иш ҳақининг 1000 баравари миқдорида микрокредит берилади
29.10.2018, 10:41
Ҳукумат қарори билан “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, дея хабар қилмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.
Эндиликда микрокредитлар тадбиркорликни бошлаш ва ривожлантириш (кенгайтириш), шу жумладан ишлаб чиқаришни технологик жиҳозлаш ва модернизация қилиш учун замонавий технологик ускуналар ва техникалар сотиб олишга, шунингдек айланма маблағларни тўлдиришга берилади.
Микрокредитлар тадбиркорликни ривожлантириш (кенгайтириш) ва айланма маблағларни тўлдириш учун кичик тадбиркорлик субъектларига (шу жумладан, микрофирмалар, кичик корхоналарга), деҳқон ва фермер хўжаликларига 24 ойгача муддат билан энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 бараваригача миқдорда берилади. Илгари бу миқдор 500 бараварни ташкил этган.
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
1 мартдан нималар ўзгаради?
28.02.2022, 17:20
-
Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби белгиланди
07.12.2021, 09:25
-
Суғориладиган ерларда ўзбошимчалик билан қурилиш қилган шахслар тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилади
03.11.2021, 15:47
-
1 ноябрдан нималар ўзгаради
01.11.2021, 09:36
-
Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорларнинг бир гуруҳига миннатдорчилик билдириш тўғрисида
20.08.2021, 09:26
Билдирилган фикрлар
Axmedov Musoxon2018-12-19 00:54:32
Bu kreditlar qachondan beriladi
Boburbek 2018-11-01 15:13:53
Yangilikni eshitib xursand bo’ldik lekin bu xabar to’liq emas masalan kredik uchun foiz ko’rsatilmagan
Ойбек2018-10-30 19:36:02
Жисмоний шахсларга бериладими % канака булади
Juman2018-10-30 00:44:16
%ni yozmagansizlarku