Кейинги 5 йиллик учун энг мукаммал дастур

27.09.2021, 11:54

Кейинги 5 йиллик учун энг мукаммал дастур

Самарқандлик сайловчилар билан учрашувда Шавкат Мирзиёев Самарқандни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича беш йиллик дастур доирасида Нарпай тумани мисолида вилоятда ишсизлик ва камбағалликка барҳам бериш бўйича режаларни маълум қилди.

Унга кўра Нарпай мисолида, туманни “ишсизликдан ҳоли ҳудуд”га айлантириш бўйича янги тизим амалга оширилади.

Айни пайтда туманда меҳнатга лаёқатли 14 минг ишсизлар мавжуд. Шу билан бирга, 4 мингта оила камбағал тоифага киритилганлиги, тумандаги 57 та маҳалланинг 11 таси қизил ва 33 таси сариқ маҳалла тоифасига кирилганлигини таъкидлар экан, эндиликда тумандаги маҳаллаларга бириктириладиган “ҳоким ёрдамчилари” лавозимлари жорий этилишини, улар маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш ва янги иш жойларни ташкил этиш бўйича тизимли ишларни ташкил қилинишини таъкидлади. Туманда саноат соҳасида 800 миллиард сўмлик 145 та инвестиция лойиҳаси ҳисобига 1,5 мингта иш ўрни яратилишини, жумладан, “Бахт”, “Гулистон”, “Муқимий” ва “Тепа” маҳаллаларида 4 та янги кичик саноат зоналари ташкил этилиши режалаштирилганлигини қайд этди.

O’zLiDeP  номзодининг “Агар шу янги тизим орқали иш самарали ташкил этилса, 3 йилда нафақат Нарпайда, балки вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам ишсиз одам ва камбағал оила бўлмаслиги керак. Умуман, келгусида Самарқандни ишсизлар ва камбағаллик йўқ вилоятга айлантирамиз”, - деган сўзлари самарқандликлар томонидан кенг олқишланди.  Мен  номзодимизнинг нафақат Самарқанд вилояти балки республиканинг барча вилоятидаги туманларининг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини биладиган кучли иқтисодчи сифатида қадрлайман. Жорий йилнинг 24 октябрь санасида барчани Шавкат Мирзиёев номзодининг қўллаб- қувватлашга чақираман!

Фармон Очилов,

O’zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши котибият мудири

  • Кўрилди
    374
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+