“Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун –моҳияти барча сайловчиларга тушунтирилмоқда

28.09.2021, 15:52

“Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун –моҳияти барча сайловчиларга тушунтирилмоқда

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан Қўрғонтепа туманидаги ногиронлиги бўлган болалар “Мурувват уйи”да сайловолди ташвиқот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни партия вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Хуршидахон Халилова очиб, айни кунда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDeP номзодининг Андижондаги вакили Ўктамжон Ахунов томонидан жойларда олиб борилаётган учрашувлар, очиқ мулоқотлар, улардаги қизғин фикрлар билан ўртоқлашди. Шундан сўнг номзоднинг таржимаи ҳоли, фаолияти, сайловолди дастури тўғрисидаги видеоролик намойиш этилди.

-Бўлиб ўтадиган сайлов моҳиятини ҳар бир юртдошимиз чуқур англаши зарур, - дейди муассаса масъул ходими Назиржон Усмонов. – Чунки мазкур воқелик мамлактимиз келажагини белгиловчи муҳим қарордир. Ўзим шу партия аъзосиман. Номзодимизнинг сайловолди дастури билан танишиб, амин бўлдимки, ундаги ҳар бир йўналиш бугунги изчил ислоҳотларимизнинг, тараққиёт стратегиясининг мантиқий давомидир.

Тадбир давомида сўз олганлар номзоднинг сўнгги беш йилликдаги фаолияти мобайнида қўлга киритилган ютуқлар, улкан бунёдкорлик ишлари хусусида фикр билдирдилар. “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотгани қизғин савол-жавобларда намоён бўлди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    254
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+