Тадбиркорлар учун илмий-амалий семинарлар

02.11.2017, 18:10

Тадбиркорлар учун илмий-амалий семинарлар

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш борасида мунтазам учрашув ва амалий семинарлар ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Хонқа шаҳарчаси “Эзгулик” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. “Инновацион технологиялар – кичик ва оилавий бизнесни ривожлантириш учун имкониятлар” мавзусидаги амалий семинарда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини юксалтириш, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, оилалар даромадини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

Амалий семинарда O‘zLiDeP Хонқа туман Кенгаши раиси Ф. Каримов Президентимизнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони тадбиркорликни ривожлантиришда муҳим дастуриламал бўлаётгани ҳақида  сўз юритди.

Шунингдек, амалий семинарда, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, туманда оилавий тадбиркорлик субъектларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва аҳолига хизмат кўрсатиш борасидаги фаолияти юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Н. Машарипованинг маърузаси тингланди.

Тадбир якунида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга мутахассислар томонидан зарур маслаҳатлар берилди, бизнес-режа ишлаб чиқиш тартиби тушунтирилди. Бу каби илмий, амалий семинарлар вилоятимиздаги барча туманларида бўлиб ўтмоқда

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1517
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+