Депутат номзоднинг сайловолди дастурини тарғиб қилмоқда

07.10.2021, 18:49

Депутат номзоднинг сайловолди дастурини тарғиб қилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонова айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O‘zLiDePдан номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури мазмун-моҳиятини сайловчилар орасида кенг тарғиб қилмоқда.

Депутатнинг шаҳрихонлик, асакалик сайловчилари билан учрашувлари давомида номзоднинг сўнгги беш йилдаги фаолияти мобайнида мамлакатда, хусусан, Андижон вилоятида эришилган ютуқлар, улкан бунёдкорлик ишлари, кенг кўламли ислоҳотлар самараси хусусида атрофлича фикр юритилди.

Таъкидланганидек, Сайловолди дастурида келгуси 5 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, илм-фан, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, саноат, қурилиш ва бошқа соҳаларда амалга оширилиш лозим бўлган энг муҳим вазифалар белгиланган бўлиб, уларнинг ижросидан кутилган асосий мақсад инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат – яъни Янги Ўзбекистонни барпо этишдан иборатдир.

-Партиямиздан Президентликка номзод этиб кўрсатилган номзоднинг Сайловолди дастури “Янги Ўзбекистон – инсон қадри, адолат ва қонун устувор бўлган халқпарвар давлат”, “Миллий иқтисодиётни ривожлантириш”, “Адолатли ижтимоий сиёсат”, “Маънавий маърифий тараққиёт сари”, “Хавфсизлик ва ташқи сиёсат борасидаги устувор вазифалар” ҳамда “Ўзбекистон ва умумбашарий муаммолар” деб номланган бобларни ўз ичига олган, - деди депутат Одинахон Отахонова сайловчилар мулоқот чоғида.

О.Отахонованинг навбатдаги учрашуви олтинкўллик сайловчилар билан ташкил этилди.

Туманнинг “Қорақалпоқ” ва “Сувюлдуз” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳли вакиллари билан бўлган очиқ мулоқотларда сайловолди дастур моҳияти, келгуси беш йилликка мўлжалланган ислоҳотлар содда, равон тилда тушунтириб берилгани муносиб номзод танлови учун хизмат қилди.

Депутатга ҳамроҳлик қилган халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари сўз олиб, Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган изчил ислоҳотларни аҳоли ва ўз ҳаёти ва фаолиятлари мисолида фахр билан гапирдилар.

Шу билан бирга, номзод томонидан илгари сурилаётган янги Ўзбекистон стратегияси афзалликлари давлат ва жамият ҳаётида қандай қулайлик ва ўзгаришларга сабаб бўлишини омиллар орқали очиб бердилар.

Учрашувларда депутат О.Отахонова жорий йилнинг 24 октябр куни ўтказиладиган муҳим сиёсий жараён – Президент сайловида барча юртдошларимизни O‘zLiDeP номзодини тўла қўллаб-қувватлаган ҳолда унга овоз беришга чақирди.

Зилола РАҲМОНОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати раҳбари

  • Кўрилди
    312
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+