Риштонда йирик писта плантациялари барпо этилмоқда

18.11.2021, 17:41

Риштонда йирик писта плантациялари барпо этилмоқда

Фарғона вилояти Риштон туманидаги “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сувсиз, тошлоқ ҳудудда жойлашган плантацияда 35 гектар ҳудудда писта кўчатлари ўтқазиш ишлари амалга оширилмоқда.

Келгуси йилда барпо этилаётган пистазор ҳудуди 200 гектардан ошиши кўзда тутилмоқда.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов тадбиркор Қодиржон Қосимов томонидан барпо этилаётган мазкур Эрон хандон пистаси плантацияси билан танишди.

Тадбиркор билан мулоқот давомида Хандон пистани замонавий етиштириш технологиялари ҳамда пистазорлар барпо этиш учун лозим бўлган ер ва иқлим шароитлари, кўчат етиштиришнинг янги усуллари муҳокама қилинди.

Маълумки, мавжуд технологиялар асосида экилган писта 11-12 йилда ҳосилга киради. Бир туп дарахтдан 200-300 грамм ҳосил олиш мумкин. Янги плантацияларни такомиллашган технология асосида барпо этиш кўзда тутилган. Яъни, кўчатхонада ўстирилган ниҳолга иккинчи йил навдор писталардан олинган куртак пайванд қилинади. Учинчи йилдан уни очиқ майдонда экиш мумкин. Ушбу технологияда экилган писта 7-8 йилда ҳосилга киради. Ҳосилдорлик эса бир тупда 40-50 килограмгача етиши мумкин.

Тумандаги “Пандигон” маҳалла фуқаролар йиғинида Қодиржон Қосимов писта кўчати етиштириш билан ҳам шуғулланиб келади.

Бугунги кунда пистачилик илмий маркази лаборатория, иссиқхона, кўчат етиштиришни ўзида жамлаган “Агромактаб” ҳам ташкил этишга киришган.

Ҳозирда Риштоннинг кўплаб тадбиркорлари камҳосилли, унумсиз боғларни бузиб, ўрнига пистазор ташкил этишни бошладилар. Қодиржон Қосимов уларни ҳам кўчат билан таъминлаб, пистачиликнинг сир-асрорларини ўргатмоқда.

Актам Хаитов давлатимиз раҳбарининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Риштон туманида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазди.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    473
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+