Фаол тадбиркорлар Мурожаати асосида вазифалар белгилаб олинди

23.02.2018, 17:10

Фаол тадбиркорлар Мурожаати асосида вазифалар белгилаб олинди

O‘zLiDeP ташаббуси билан ўтказилган Ўзбекистон фаол тадбиркорлари анжумани мазмун-моҳияти Вобкент туманида ҳам кенг муҳокама қилинди.

Тадбирда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган кенг қамровли ва тизимли ислоҳотлар барқарор ривожланаётган, эркин ва фаровон, демократик тамойилларга асосланган давлат ва  адолатли жамиятни барпо этиш, инсон ҳамда унинг орзу-умидларини рўёбга чиқаришга йўналтирилгани таъкидланди.

– Мен бу йил касб-ҳунар коллежини битириб, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчиман, – дейди Гулноза Чўлиева. – Бунинг учун туман тижорат банкига ҳужжатларимни топширдим. Биз каби ёшларга берилаётган кенг имкониятлардан фойдаланган ҳолда тадбиркорликни йўлга қўйиб, янги иш ўринлари яратиб, юртимиз равнақига ҳисса қўшмоқчиман.

Тадбир якунида Мурожаат асосида O‘zLiDeP тизимида амалга оширилиши белгиланган комплекс чора-тадбирлар дастурида кўрсатиб ўтилган устувор вазифаларни бажариш борасида амалий таклифлар  ишлаб чиқилиб, уни партия электорати ва кенг аҳоли қатлами орасида тарғиб қилиш борасида партия фаоллари ва депутатлар олдида турган долзарб вазифалар белгилаб олинди. 

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1643
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+