Қишлоқ оилавий поликлиникалари замонавий тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминланади

23.02.2018, 17:36

Қишлоқ оилавий поликлиникалари замонавий тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминланади

Жорий йилда юртимизда тиббий ёрдам тизимини янада такомиллаштириш ва тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича ишлар изчил давом эттирилади. Хусусан, аҳолини арзон нархлардаги сифатли дори воситалари билан таъминлайдиган 2 мингта ижтимоий дорихона ташкил этиш режалаштирилган. 793 та қишлоқ оилавий поликлиникасини замонавий тиббий асбоб-ускуналар ҳамда давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг санитария-гигиена лабораторияларини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш каби чора-тадбирлар белгиланган.

Бу ҳақда O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан  Пахтакор туманида Давлат дастурида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда алоҳида таъкидланди.

– Яқинда нафақага чиқдим, – дейди туман диспансер врачи Васила Сувонқулова. Касбимни яхши кўрганим туфайли ҳозир ҳам ишлаб, ёшларга ўз тажрибамни ўргатиб келяпман. Бунинг устига, туманимиз касалхоналарида мутахассис кадрлар етмайди. Президентимиз фармони билан нафақага чиқиб ишлайдиган ходимларга иш ҳақи ва нафақалар тўлиқ миқдорда берилиши, очиғи, бизни жуда қувонтирди.  

Тадбирда бугунги кунда барча соҳаларда бўлаётгани каби тиббиёт соҳасида ҳам аҳоли саломатлиги йўлида кенг кўламли ислоҳотлар бошлаб юборилгани, бу ислоҳотлар замирида “Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун”  деган эзгу ғоя мужассам эканлиги таъкидланди.

O‘zLiDeP  Жиззах  вилоят  

Кенгаши  матбуот  хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1808
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+