Пахтаободда қуйи бўғинлар сони ортяпти

21.01.2022, 15:35

Пахтаободда қуйи бўғинлар сони ортяпти

Айни кунларда O`zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан жойларда бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини ўрганиш, янги БПТ ташкил этиш ҳамда аъзоликка қабул қилиш масалалари юзасидан тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Ана шундай тарғибот тадбири Пахтаобод туманидаги  мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилди.

Дастлабки ташриф тумандаги 3-МТТ га уюштирилди. Муаззамхон Ўринбоева раҳбарлик қилаётган мазкур муассасада 100 нафар ишчи-ходимлар 350 нафар болажонларга таълим-тарбия бериб келмоқда. Бугунги кунда таълим ташкилотида жами 19 та гуруҳ фаолият юритмоқда.

Олиб борилган мулоқотлар натижасида муассасада партиянинг янги бошланғич ташкилоти ташкил этилиб, партия аъзолари сафи 30 нафарга кўпайди. Қувонарлиси, янги аъзоларнинг 26 нафарини ёшлар ташкил этади.

Партия масъул ходимлари ва муассаса ишчилари иштирок этган тадбирда яқиндан ҳамкорлик қилиш борасида ўзаро келишиб олинди ҳамда партия сафига қўшилган янги аъзоларга O`zLiDeP гувоҳномалари топширилди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    287
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+