Маҳалланинг 64 нафар аёллари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

02.02.2022, 16:14

Маҳалланинг 64 нафар аёллари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

O’zLiDeP Пахтаобод туман Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил қилинди. Тадбир оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, миллат генофондини асрашга кўмаклашиш, аёлларнинг жамиятдаги ролини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини бойитиш мақсадида ташкил этилди.

– O’zLiDeP узоқ йиллардан буён аёлларни бепул тиббий кўрикдан ўтказишга ва шу орқали уларнинг саломатлигини тиклашга устувор вазифа сифатида қараб келмоқда, – дейди тумандаги 49-қишлоқ оилавий поликлиникаси бош шифокори, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Мўътабархон Набижонова. – Туманимимизда O’zLiDeP томонидан хотин-қизлар саломатлигига бу каби эътибор қаратилаётганлиги партиянинг нуфузини оширишга хизмат қилади. Зотан, аёллар саломатлиги соғлом фарзандларни дунёга келтиришнинг муҳим шартидир.

Мазкур тадбирда тумандаги “Зиёли”, “Гулобод” маҳалласида яшовчи хотин-қизларнинг 64 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди. Ногиронлиги бўлган, кекса ёшдаги аёлларни тиббиёт ходимлари яшаш уйларига бориб, тиббий кўрикдан ўтказдилар.

  • Кўрилди
    357
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+