Тараққиёт стратегиясидаги вазифалар тушунтирилди

03.02.2022, 17:06

Тараққиёт стратегиясидаги вазифалар тушунтирилди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши “Аёллар ва Ёшлар қаноти” томонидан Ховос туман Кенгашида Тараққиёт стратегиясига бағишланган  тадбир ўтказилди.

Бугунги даврда Янги Ўзбекистон “Инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат” деган муҳим ғоя негизида барпо этилмоқда. Давлатимиз раҳбари белгилаб берган бу улуғвор мақсад асосида халқимиз янгидан-янги ислоҳотларнинг ҳақиқий муаллифига айланиб бормоқда.

Ховос туман марказидаги “СOWORKING CENTER” биносида ташкил қилинган тадбирда стратегиянинг ҳаётимиздаги ўрнига урғу берилди.

Бугунги кунда Тараққиёт стратегиясини алоҳида устувор йўналиши сифатида “маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш” белгиланмоқда. Шу мақсадда «Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият» концепциясини амалга ошириш орқали миллий қадриятларимизни янада ривожлантириш, маданият ва санъатни юксалтириш, «Жаҳолатга қарши – маърифат» тамойили асосида униб-ўсиб келаётган ёшларимизни соғлом эътиқод руҳида тарбиялашга алоҳида аҳамият бериш назарда тутилмоқда. Шунингдек, Президентимиз таъкидлаганидек, - «Ўзбекистон – улкан имконият ва бойликларга эга мамлакат. Лекин бизнинг энг катта бойлигимиз – турли миллат ва элатлар, диний конфессиялар вакиллари ўртасидаги тинчлик ва барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликдир». Бундай бебаҳо бойликни авайлаб-асраш ҳамда давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини, мамлакатимиздаги дўстлик ва аҳиллик муҳитини янада мустаҳкамлашга йўналтириш мақсадида Тараққиёт стратегиясида миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясининг изчил амалга оширилишини таъминлаш белгиланмоқда.

Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга ошириладиган ишларнинг барчасида Тараққиёт стратегияси ўз аксини топган. Зеро, Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси» - инсон қадрини улуғлашга хизмат қилади.

    O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    373
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+