"AMUDAR TEXTILE" МЧЖда БПТ очилди

04.02.2022, 10:45

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Қонунчилик Палатаси Спикери ўринбосари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов  ташрифи давомида Сурхондарёдаги тадбиркорлик субъектларидан бири ип-калава ишлаб чиқарадиган "AMUDAR TEXTILE" МЧЖ фаолияти билан танишди.

Учрашувда корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари, экспорт салоҳияти ва ишчи ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар ўрганилди. Партиянинг «Ёшлар қаноти» фаоли Тоҳир Жабборовнинг таъкидлашича, корхонада доимий равишда 4 сменада 600 нафарга яқин ишчи меҳнат қилмоқда. Бир суткада 16 тонна тайёр хом ашё маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотлар Хитой ва Туркия давлатларига экспорт қилинаяпти.

Шу куни партияга аъзо бўлиш истагини билдирган ёшлар билан партия раисининг мулоқоти бўлиб ўтди. А. Хаитов ёшларнинг олаётган даромади билан қизиқди, бир йўла уларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари бўйича ҳам тавсия бериб ўтди. Шундай ёшлардан яна 10 нафари партияга аъзо қилиниб, корхонада янги Бошланғич партия ташкилоти очилди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    674
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+