Аёлларни жиноятдан асрайлик

28.02.2018, 10:41

Аёлларни жиноятдан асрайлик

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши томонидан “Қатъий ҳаётий қарашлар ва ўз позициясига эга бўлган инсонни тўғри йўлдан қайтариб бўлмас” шиори остида ташкил этилган тадбир ана шундай номланди.  

Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш, шу жумладан, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

– Мамлакатимизда хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилияти ва имкониятларини рўёбга чиқариш учун зарур шароитлар яратиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда, – дейди Навоий вилоят ИИБ масъул ходими Ш.Ҳайитов. – Шунга қарамай хотин-қизлар орасида диний экстремизм, терроризм, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Хусусан, 2017 йил давомида вилоятда хотин-қизлар ўртасида 518 та жиноят содир этилган бўлса, 2018 йилнинг январь ойи ҳолатига кўра бу кўрсаткич 20 тани ташкил этмоқда.  

Тадбирда хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аёллар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини янада кенгайтиришга келишиб олинди.

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1505
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+