"Бир депутат 100 аёлга кўмакчи" лойиҳаси доирасида ишсиз хотин-қизлар бандлиги таъминланди

04.02.2022, 15:19

O’zLiDeP Янгиер шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти”  томонидан "Бир депутат 100 аёлга кўмакчи" лойиҳаси асосида тадбир ўтказилди.

Иш ўринларини яратиш, ишсизларни ишли қилиш бугунги куннинг долзарб талабларидан бирига айланди. O’zLiDeP Янгиер шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти”  томонидан "Бир депутат 100 аёлга кўмакчи" лойиҳаси доирасида Т. Малик маҳалласида депутат Соҳиба Ғаффарова тадбир ўтказди. Ишсиз фуқароларнинг бандлигини таминлаш ҳамда хотин-қизларни тадбиркорликга жалб қилиш, "Темир дафтар"дагилар сафини камайтириш мақсадида  хонадонларда бўлишди, суҳбатлар ўтказилди.

“Аёллар қаноти” раиси, депутат Соҳиба Ғаффарова ҳамда туман аҳоли бандлигинига кўмаклашувчи марказ мутахассиси Отабек Маликов иштирокида маҳалладаги  Шириновлар оиласи билан суҳбатлашиб, оиладаги ишсизларнинг имкониятлари ўрганиб чиқилди. Уларга бўш  иш ўринлари ва имтиёзли кредитлар таклиф қилинди. Суҳбат бесамар кетмади, натижада ушбу оилага таклиф килинган бўш иш ўринларидан “Мос-Ян-текс” корхонаси маъқул келди.

Эндиликда Шириновлар оиласи ишли ва корхона янги ходимли бўлади.

    O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    355
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+