Ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди

04.02.2022, 15:20

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди

Ҳар бир ёш жамиятда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди. Зеро, ёшлар том маънода, мамлакатнинг бебаҳо бойлиги, жамият тараққиётининг мустаҳкам таянчидир.

Аввало, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни доимий иш жойига эга бўлишига кўмаклашиш, натижада оилаларга барқарор даромад манбаи яратишдир. Лекин олиб борилаётган ислоҳотларга қарамай, жойларда ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида жиддий муаммолар борлиги, улар билан ишлашда ҳамон камчиликлар кузатилаётгани кишини ўйлантиради. Сабаби ёшлар ўртасидаги муаммоларнинг илдизи аксар ҳолларда ишсизликка бориб тақалади.

O`zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси биносида “Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларни ишга қабул ва ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш юзасидан суҳбатлашилди.

Бугунги кунда тадбиркорлик билан шуғулланиш ва касб-ҳунар эгаллаш бўйича имкониятлар мавжудлиги, ундан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Учрашувда ёшларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари таҳлил қилинди. Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида хонадонма-хонадон юриб, оилаларнинг аҳволини ўрганиш бунинг натижасида аниқланган мавжуд муаммоларни партиявий воситалар ёрдамида бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1103
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+