Тоғли ҳудуднинг маҳалла аҳолиси билан мулоқот қилинди

04.02.2022, 17:03

Тоғли ҳудуднинг маҳалла аҳолиси билан мулоқот қилинди

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Қонунчилик Палатаси Спикери ўринбосари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов Узун туманидаги Боботоғ ҳудудида жойлашган "Заркамар" ва "Нурли келажак" маҳалласи аҳолиси билан учрашди.

Уларнинг муаммолари, умуман, аҳолининг даромадларини ошириш учун қандай имкониятлар мавжудлиги ҳам ўрганилди. Албатта, ҳудуд аҳолиси биринчи навбатда, сув масаласида муаммолар борлигини ўртага ташлашди.

—  Биргина “Заркамар” маҳалласида 450 нафар аҳоли истиқомат қилади, — дейди маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Маҳлиё Эшмуродова. — Тоғли ҳудуд бўлгани билан қор сувлари кам келади, битта-иккита булоқ бор, аммо уларнинг ҳам суви ичишга яроқсиз, шўр. Ширин сув чиқадиган булоқлар қазиб берилса, яхши бўларди, деган таклифни ҳам айтдик. 

Маҳаллалар аҳолисига кўпроқ чорвачилик билан шуғулланиш қулайлиги боис, эчкичилик ва қўйчиликни ривожлантириш лозим. Қолаверса, инкубаторлар берилиб, паррандичилик билан ҳам аҳолини банд қилиш мумкин. Боғдорчилик йўналиши бўйича эса коврак ечиштиришнинг ва пистазорларни кўпайтириш керак. Улар учун эса аҳолига имтиёзли кредитлар ажратилиши бўйича учрашувда келишиб олинди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    355
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+